date

Япония Ўзбекистонда қуёш энергетикасига $1,45 млрд ажратади

Япония Ўзбекистонда қуёш энергетикасига $1,45 млрд ажратади
Япония Халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани ривожлантириш учун умумий қиймати 1,45 миллиард АҚШ долларига тенг молиявий пакет тайёрламоқда. Бу ҳақда Nikkei хабар берди.

Ушбу қадам Токионинг Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган. Маблағ Самарқанд яқинида қуёш энергияси ишлаб чиқариш ва энергия сақлаш тизимларини бирлаштирувчи иккита комплекс қурилишига йўналтирилади.

Уларнинг умумий қуввати 1 000 МВтни ташкил этади ва бу лойиҳа мамлакатдаги қайта тикланувчи энергия соҳасидаги энг йирик ташаббуслардан бири бўлади. Лойиҳада қуйидагилар иштирок этади: Молиялаштириш: - JBIC 635 миллион доллар миқдорида маблағ ажратади, бу эса кредиторлар орасида энг катта улушдир.

- Шунингдек, молиялаштиришда Sumitomo Mitsui Banking Corp. ва Norinchukin Bank хусусий банклари иштирок этади.

Рискларни суғурталашни Nippon Export and Investment Insurance (NEXI) таъминлайди. 2024 йилда Ўзбекистон ва JBIC ўртасида ҳамкорлик тўғрисида уч йиллик дастур имзоланган бўлиб, ушбу дастур доирасида Япония компаниялари лойиҳалари учун суверен бўлмаган молиялаштириш назарда тутилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Япония Ўзбекистонда қуёш энергетикасига $1,45 млрд ажратади