
2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида олтиннинг ўртача нархи 37% га ошиб, бир грамми 1,09 миллион сўмдан 1,5 миллион сўмга етди. Бу ҳақда UZEX савдо биржаси маълумотлари хабар бермоқда.
Тўққиз ой давомида платформа орқали 4 013 кг қимматбаҳо металлар сотилган, шундан 3 732,8 кг олтин ва 280,2 кг кумушни ташкил этди. Умуман олганда, январь-сентябрь ойларида биржанинг барча савдо майдончаларида 2,6 миллиондан ортиқ битим тузилган.
Савдо ҳажми ўтган йилга нисбатан 30,3% ошган. Давлат харидлари тизими харид.uzex.uz орқали ўтказилган савдоларда 7,3 триллион сўм миқдорида бюджет ва корпоратив маблағлар тежашга эришилган.
Энг катта савдо ҳажми қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (37%), ёнилғи-энергетика товарлари (23%), қора ва рангли металлар (18%) ҳамда кимё саноати маҳсулотлари (14%) ҳиссасига тўғри келган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.