date

Марказий Осиё: ўзаро савдо мақсади – $20 млрд

Марказий Осиё: ўзаро савдо мақсади – $20 млрд
Марказий Осиё давлатлари ўзаро савдо ҳажмини 20 миллиард долларга етказиш ва Made in Central Asia бренди остида маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Саноат ва савдо вазирлигидан маълум қилишди.

Мазкур масала Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон савдо вазирликлари раҳбарлари кенгашининг илк йиғилишида муҳокама қилинди. Тадбирнинг асосий мақсади савдо алоқаларини мустаҳкамлаш ва иқтисодиётнинг турли соҳаларида минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришдир.

Учрашувда Ўзбекистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо ҳажмининг ўсиши ҳам алоҳида таъкидланди. Агар 2017 йилда бу кўрсаткич 3,2 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2024 йилга келиб 6,9 миллиард долларга етди.

Хусусан, Қозоғистон билан савдо айланмаси 4 миллиард долларга яқинлашган, Қирғизистон билан 700 миллион долларга етган, Тожикистон билан эса 570 миллион доллардан ошган. Туркманистон билан савдо ҳажми сўнгги беш йилда икки баробарга ошиб, 1,15 миллиард долларга етган.

Шунингдек, Озарбайжон билан савдо айланмаси йил бошидан буён 13 фоизга ўсган. Йиғилиш якунида иштирокчилар иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш ва кооперацияни ривожлантириш бўйича келишувларни ўз ичига олган қўшма коммюнике имзолашди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Марказий Осиё: ўзаро савдо мақсади – $20 млрд