
Томошабинлар овозига кўра Х-Фактор шоусининг 3-мавсуми ғолиби — Абдураҳим Абдукаримов бўлди. Иқтидор, тинимсиз меҳнат ва саҳнадаги кучли энергия уни томошабинлар эътирофига олиб чиқди.
“Митти вайн” жамоаси аъзоси бўлган Абдураҳим шоу давомида ўзининг самимий чиқишлари, овоз имкониятлари ва саҳнадаги ишончи билан ажралиб турди. Ҳар бир босқичда у нафақат ижро, балки ҳис-туйғулари билан ҳам томошабин қалбига йўл топа олди.

Шоу бошида айтилган бир гап эса бугун алоҳида маъно касб этди. Абдураҳим илк чиқишларидан бирида: “Мен укам учун ютаман”, деган эди. Финал кечасида у бу сўзларини яна бир бор эслаб, ўз олдига қўйган мақсадига эришганидан хурсандлигини яширмади.
Х-Фактор саҳнаси Абдураҳим Абдукаримов учун катта босқич бўлди. Энди эса уни янада катта саҳналар, янги лойиҳалар ва мухлислар эътибори кутиб турибди. Бу ғалаба — фақат соврин эмас, балки орзу, сабр ва ишончнинг мукофоти бўлди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.