date

Эртага об-ҳаво қандай бўлади: ёмғир ёки қор?

Эртага об-ҳаво қандай бўлади: ёмғир ёки қор?

«Ўзгидромет» 26 декабрь куни учун об-ҳаво прогнози билан ўртоқлашди. Маълумотларга кўра, мамлакат бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, айрим ҳудудларда ёмғир ва қор кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида куннинг биринчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3–5 даража илиқ атрофида сақланади.

Қорақалпоғистон ва Хоразмда айрим жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Кечаси ҳаво анча совиб, кундузи салқин бўлади. Бухоро ва Навоийда асосан қуруқ об-ҳаво кутилса-да, Навоий вилоятининг айрим ҳудудларида қор ёғиши эҳтимоли бор.

Марказий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Жанубий вилоятларда кундузи нисбатан илиқ об-ҳаво сақланади.

Фарғона водийсида туман тушиши мумкин, ҳарорат кундузи 3–8 даража илиқ бўлади. Тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши, туман ва айрим йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

Мутахассислар об-ҳавони инобатга олиб, ҳайдовчиларни эҳтиёткор бўлишга чақирмоқда. Қишнинг охирги кунлари ўз синовини ўтказяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Эртага об-ҳаво қандай бўлади: ёмғир ёки қор?