
24-декабр ҳолатига кўра, Ўзбекистон Марказий банки долларнинг расмий курсини 12 052,33 сўм даражасида белгилади. Ушбу кўрсаткич аввалги курсга нисбатан 41,9 сўмга ошган.
Шунингдек, Марказий банк евро курсини ҳам янгилади. Евро 14 213,31 сўм этиб белгиланди, бу 125,08 сўмга ўсишни англатади.
Россия рубли эса 2,46 сўмга қимматлашиб, 153,71 сўмга тенг бўлди. 23-декабр куни соат 16:00 ҳолатига кўра, тижорат банклари долларнинг сотиб олиш курсини 11 955–12 010 сўм, сотиш курсини эса 12 040–12 115 сўм қилиб белгилаган.
Евронинг сотиб олиш курси 13 000–13 900 сўм, сотиш курси эса 14 100–15 500 сўм оралиғида белгиланган. Россия рубли эса 15-декабр ҳолатига кўра, тижорат банкларида 90–144 сўмдан сотиб олиниб, 152–190 сўмдан сотилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.