date

Фарангиз Абдазова танқидларга жавоб берди: “Мен таппи ёпган қизман”

Фарангиз Абдазова танқидларга жавоб берди: “Мен таппи ёпган қизман”

Актриса Фарангиз Абдазова ижтимоий тармоқларда уни “қишлоққа келин бўлган” дея танқид қилганларга муносабат билдирди. Санъаткор бу каби фикрларни асоссиз деб атаб, ўз келиб чиқишини очиқ тан олди.

“Мен ўзим ҳам қишлоқ қизиман. Керак бўлса, таппи ёпиб катта бўлганман. Буни ҳеч қачон камчилик деб билмаганман”, — дейди актриса. Унинг таъкидлашича, у келин бўлиб тушган хонадоннинг шароити ҳам у улғайган оиланикидан анча яхши.

Фарангиз Абдазова учун энг муҳими инсоннинг келиб чиқиши эмас, балки тарбияси, меҳнати ва ҳаётга бўлган муносабати эканини алоҳида қайд этди. У қишлоқдан чиққан бўлиш — бу фахр, деб ҳисоблайди.

Эслатиб ўтамиз, Фарангиз Абдазова MY5 телеканали бошловчиси Сирожиддин Ҳошимжонов билан суратга олиш жараёнида танишган. Улар ўзаро илиқ муносабатлар ўрнатиб, бир-бирларини ёқтириб қолишган ва жорий йил расмий никоҳдан ўтишган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Фарангиз Абдазова танқидларга жавоб берди: “Мен таппи ёпган қизман”