date

Ипотека бозорига 64,5 млн евро ажратилади

Ипотека бозорига 64,5 млн евро ажратилади
Ипотека қайта молиялаш компаниясига (ИҚМК) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЙТТБ) ҳамда Франция тараққиёт агентлиги томонидан 64,5 миллион евро ажратилади. Ушбу маблағ Жанубий Осиёда фаолият юритувчи халқаро молиявий институтлар томонидан тақдим этилади.

Банк томонидан ажратиладиган 34,5 миллион евро компаниянинг ўрта муддатли истиқболини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Бу эса ипотека бозорини ривожлантириш ва уй-жой молиялаштиришга эришишни яхшилашга хизмат қилади.

Кредитнинг асосий қисми “яшил” реновация дастурини қўллаб-қувватлашга сарфланади. Бу йўналишга инвестицияларни жалб қилишни таъминлайди.

Франция тараққиёт агентлиги эса компанияга 30 миллион евро ажратади. Ушбу маблағ Ўзбекистон аҳолисига “яшил” ипотекани қайта молиялаштиришга йўналтирилади.

Барча кредит маблағлари миллий валютада ажратилади. Улар хорижий валютада номланган бўлса-да, аҳолига уй-жой харид қилиш имкониятини ошириш мақсадида сўмда берилади.

ИҚМК бош директори Муроджон Фармоновнинг айтишича, компаниянинг халқаро ҳамкорлари “яшил” кун тартибига алоҳида эътибор қаратмоқда. Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон мамлакат бўйлаб саноатдан тортиб уй хўжаликларигача энергия самарадор ечимларни жорий этишга интиламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ипотека бозорига 64,5 млн евро ажратилади