date

Ўзбекистоннинг 2024 йилги ЯИМ ҳажми оширилди

Ўзбекистоннинг 2024 йилги ЯИМ ҳажми оширилди
Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми қайта ҳисоблаб чиқилди. Янги маълумотларга кўра, 2024 йил учун ЯИМ 115 миллиард доллардан 121,4 миллиард долларга ошди.

Бунга Миллий статистика қўмитаси томонидан иқтисодий маълумотлар қамрови кенгайтилиши ва қўшимча 81 триллион сўм қўшилган қиймат ҳисобга олиниши туфайли эришилди. Бу маълумот 27 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Миллий статистика қўмитаси ҳисоботида эълон қилинди.

Шунингдек, ҳисоботда 2017 йилда 50 фоизни ташкил қилган яширин иқтисодиёт ҳажми 2024 йилга келиб 35 фоизгача қисқаргани қайд этилди. Яқин келажакда яна 79 триллион сўмни 'соя'дан чиқариш режалаштирилган бўлиб, бу кўрсаткични 29 фоизга туширади.

Қўмита маълум қилишича, 60 та янги рақамли интеграция туфайли бизнеснинг ҳисобот юкламаси 27 фоизга камайган. Энди статистика тизими онлайн кассалар, электр энергияси ва газ истеъмоли, экин майдонлари ва ҳосилдорлик ҳақидаги маълумотларни автоматик равишда қабул қилмоқда.

Президент статистика тизими электрон савдо, IT хизматлари, масофавий хизматлар ва фрилансерлик каби тез ривожланаётган соҳаларни тўлиқ қамраб олиши кераклигини таъкидлади. Шунингдек, истеъмол нархлари индексини ҳисоблашда қўлда маълумот йиғишдан воз кечиб, замонавий IT ечимлари ва сунъий интеллект технологияларига ўтиш топшириғини берди.

Йиғилишда, шунингдек, 2026 йилнинг январь ойида бошланадиган аҳолини рўйхатга олиш жараёнига тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама қилинди. Бу жараён илк бор электрон шаклда амалга оширилади: маълумотлар планшетлар орқали тўпланиб, географик ахборот тизими орқали назорат қилинади.

9 008 та маҳаллани қамраб оладиган режалар тасдиқланган ва 60 мингдан ортиқ иштирокчи махсус тайёргарликдан ўтказилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистоннинг 2024 йилги ЯИМ ҳажми оширилди