date

Наманганда солиқлар янги тартибда йиғилади

Наманганда солиқлар янги тартибда йиғилади
2026 йил бошидан Наманган вилоятида янги солиқлар бошқаруви бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг қарорида қайд этилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади қарздорликни кескин камайтириш ва солиқларни ўз вақтида йиғишдан иборат. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, жорий йил июль ойи ўрталарида солиқлар бўйича қарздорликка эга жисмоний шахслар сони 369 минг нафарни ташкил этган.

Асосий қарздорлик ер ва мол-мулк солиқларига тўғри келади. Келгуси йилнинг 1 октябригача тажриба лойиҳаси натижалари ўрганилиб, уни бошқа ҳудудларда ҳам жорий этиш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.

Шунингдек, 2026 йилдан эътиборан кўчмас мулкни ижарага беришдан тушадиган солиқлар маҳаллий бюджетларга йўналтирилади. Масалан, Наманган вилоятида бу орқали вилоят бюджети 11,3 миллиард сўмга бойиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Наманганда солиқлар янги тартибда йиғилади