date

Ўзбекистон ва Россия лойиҳалари ҳажми $55 млрддан ошди

Ўзбекистон ва Россия лойиҳалари ҳажми $55 млрддан ошди
Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги инвестиция лойиҳалари ҳажми $55 миллиарддан ошди. Бу ҳақда Тошкентда ўтган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ТАСС агентлигига маълум қилди.

Хўжаевнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон келгуси йилда Россиядан $5 миллиард миқдорида инвестиция жалб қилишни режалаштирмоқда. "Бу янги ишлаб чиқаришлар, иш ўринлари ва солиқ тушумлари шаклида сезиларли натижа бериши керак бўлган муҳим асосдир", — деди бош вазир ўринбосари.

Декабрь ойи бошига келиб, Россия капитали иштирокида Ўзбекистонда ташкил этилган корхоналар сони 3,1 мингдан ошди. Йил давомида 300 та янги корхона ишга туширилган.

Жорий йилда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми $12 миллиардга етиши кутилмоқда. Ноябрь ойининг бошида бу кўрсаткич $10 миллиарддан ошган бўлса, ўтган йили умумий ҳажм $11 миллиарддан ошган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон ва Россия лойиҳалари ҳажми $55 млрддан ошди