
Йил охиригача Сирдарё вилоятида Марказий Осиёдаги энг йирик спанбонд ва мельтблоун каби тўқимасиз материаллар ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади. Ушбу маҳсулотлар Инвест Азия корхонасида ишлаб чиқарилади, мазкур корхонага президент Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди.
Инвест Азия мамлакат ички бозоридаги полипропилен қоплар ва енгил контейнерлар ишлаб чиқаришининг 60 фоизини, шунингдек, стреч-плёнка ишлаб чиқаришининг 40 фоизини таъминлайди. Мажмуа 60 гектар майдонни эгаллаган бўлиб, бу ерда 2,5 мингга яқин киши ишлайди.
Корхона мамлакатда биоаксиал йўналтирилган полипропилен плёнка ишлаб чиқариладиган ягона ишлаб чиқариш ҳисобланади. Жорий йилнинг ўтган ўн ойида корхона 1,9 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган, экспорт ҳажми эса 23 миллион долларни ташкил этди.
Ускуналар Австрия, Германия, Италия, Хитой ва АҚШдан олиб келинган. Барча лойиҳалар ишга туширилгач, Инвест Азия корхонасида иш ўринлари сони 10 мингга етказилиши, шунингдек, полимерларни қайта ишлаш ҳажми йилига 280 минг тоннага оширилиши кутилмоқда.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.