Ўзбекистон иқтисодиёти 2025 йилда 5,8% ўсиши кутилмоқда

Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) 2025 йилда Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси иқтисодиёти 5,8 фоизга ўсишини прогноз қилмоқда. Бунгача банк ушбу кўрсаткични 5,5 фоиз деб баҳолаган эди.
Кейинги йилда минтақа ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) 5 фоизга ўсиши кутилмоқда. Ушбу ижобий прогнозлар давлат инвестицияларининг кўпайиши, пул ўтказмаларининг ошиши ва ички талабнинг барқарорлиги билан боғлиқ.
Банк, шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасидаги ривожланаётган давлатлар иқтисодиёти бўйича прогнозларини яхшилади. Жорий йилда ушбу минтақа ЯИМи 5,1 фоизга, келаси йилда эса 4,6 фоизга ўсиши кутилмоқда.
Хитой иқтисодиёти учун жорий йилги ўсиш кўрсаткичи 4,8 фоизга, Ҳиндистон учун эса 7,2 фоизга оширилган. Жануби-Шарқий Осиё иқтисодиёти эса Индонезия, Малайзия, Сингапур ва Вьетнамнинг ижобий кўрсаткичлари туфайли 4,5 фоизга ўсиши кутилмоқда.
ОТБ асосий хавф омиллари сифатида савдо муносабатларидаги кескинликнинг қайта кучайиши, геосиёсий босимлар, молиявий бозорлардаги ўзгаришлар ва Хитойнинг кўчмас мулк бозоридаги ҳолатнинг кескин ёмонлашишини қайд этди.