
Ўзбекистон ўз маҳсулотларини АҚШнинг Costco Wholesale гипермаркет тармоғига экспорт қилишни бошлайди. Бу ҳақда АҚШда ўзбекистонлик BMB Holding делегацияси ва Costco’нинг савдо бўлими раҳбари Эд Мартин ўртасидаги музокаралардан сўнг маълум қилинди.
Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, қайта ишланган маҳсулотлар, мева-сабзавотлар ва заъфарон етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Маҳсулот намуналарини маркетинг мақсадида компанияга топширилди.
Costco 1983 йилда АҚШда ташкил этилган ва дунёдаги энг йирик клуб форматидаги улгуржи савдо дўконларидан бири ҳисобланади. Компания аъзолик модели асосида ишлайди: харидорлар йиллик тўлов эвазига арзон нархлардаги маҳсулотларга кириш имкониятига эга бўлишади.
Costco ўзининг чекланган, аммо синчковлик билан танланган маҳсулот ассортименти, жумладан, Kirkland Signature бренди билан машҳур.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.