20:12 / 10.07.2020
2 700

Cоcа-Сола Uzbekistan дунёдаги энг йирик банклардан бирининг ёрдамида хусусийлаштирилади

Cоcа-Сола Uzbekistan дунёдаги энг йирик банклардан бирининг ёрдамида хусусийлаштирилади
Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. устав капиталидаги давлат улуши хусусий инвесторга сотилади. Айнан шундай вазифа озиқ-овқат саноатининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, чет эл инвестицияларини жалб қилиб соҳага замонавий ишлаб чиқариш ва бошқарув технологияларини жорий этиш мақсадида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши билан белгиланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ушбу жараённинг самарадорлиги ва ошкоралигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Инвесторлар билан ишлашни ташкил қилиш, шунингдек, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида дунёнинг етакчи банкларидан молиявий маслаҳатчи сифатида JP Morgan, Rothschild & Co, Credit Suisse банклари орасидан бири танланади.

JP Morgan Chase — Америка молиявий холдинг компанияси. АҚШдаги «Катта тўртлик» банкларидан бири саналади. 2003 йилдан ҳозирги кунгача айнан Coca-Cola бренди билан боғлиқ 15 та йирик (миқдори 448 миллион доллардан 6 миллиард долларгача) келишувларда иштирок этган. JP Morgan ичимликлар соҳасидаги энг йирик маслаҳатчилардан бири бўлиб, Coca-Cola билан бевосита иш олиб бориш ва унинг битимларида маслаҳатчи сифатида иштирок этиш бўйича тажрибага ҳам эга.

Credit Suisse Швейцариянинг иккинчи йирик молиявий конгломерати бўлиб, 7 та бўлинмадан иборат. Ушбу банк ичимликларни ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ишлаш бўйича шубҳасиз дунё етакчиларидан бири бўлиб ҳисобланади ҳамда тегишли равишда охирги 20 йилда 30 миллиард АҚШ долларига яқин Coca-Cola компаниясини турли мамлакатларда сотиш ва бирлаштириш жараёнларида молиявий маслаҳатчиси сифатида иштирок этган.

Rothschild & Co халқаро молиявий холдинг компаниясидир. Сўнгги 8 йил мобайнида, банк Coca-Cola гуруҳи билан боғлиқ 10 дан ортиқ битимларда маслаҳатчи сифатида қатнашган. Шу жумладан, Costa Coffee’ни сотиб олиш бўйича 2018 йилда 5,1 миллиард доллар миқдоридаги келишув бўйича банк томонидан маслаҳат хизматлари кўрсатилган. Бу ўз навбатида банк нафақат ичимликлар соҳасида, балки Coca-Cola гуруҳи билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш бўйича бой тажрибага эга эканлигини намойиш этади. Банк жаҳон инвестицион банкларининг Топ-10 талигига киритилган бўлиб, Европа мамлакатларида барқарор етакчи ўринларни сақлаб турибди.

Шунингдек, Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. устав капиталидаги давлат улушини сотиш жараёнини умумий мувофиқлаштириш, шу жумладан, биринчи босқичда компанияни баҳолаш (due diligence), сотиш стратегиясини ишлаб чиқиш, бизнес-режа ва молиявий модель тайёрлаш вазифалари қўйилади. Иккинчи босқичда салоҳиятли инвесторларни аниқлаш учун рақобат жараёнини ташкил қилиш, мунозараларда иштирок этиш, энг яхши таклифни танлаш бўйича маслаҳат бериш, сотиш ҳужжатларини тайёрлаш ва имзолашни ташкил қилиш хизматларини тақдим этади.

Бундай ёндашув хусусийлаштириш савдосини шаффоф ва самарали ўтказиб, келгусида хусусийлаштиришга инвесторларни жалб қилиш учун намуна ёки бенчмарк бўлади. Ушбу жараёндан асосий мақсад — компанияни модернизация қилиш, ишлаб чиқариш жараёнига янги технологияларни жалб қилиш, корпоратив бошқарувни яхшилаш орқали компаниянинг самарадорлигини ошириш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Ўзбекистон ҳукумати Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston Ltd. МЧЖ ҚКдаги улушини хорижий инвесторга сотмоқчи эканлиги маълум қилинган эди. Европа тикланиш ва тараққиёт банки битимда воситачи сифатида иштирок этиши керак эди. Бироқ кейинроқ мамлакат ҳукуматининг устувор режалари ўзгаргани сабаб жараён тўхтаб қолган эди. 2020 йилнинг март ойида эса Coca-Cola Ўзбекистонга 31 миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирилаётгани, июнь охирларида эса Coca-Cola компанияси оммавий савдолар асосида хусусийлаштирилиши тўғрисида хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Cоcа-Сола Uzbekistan дунёдаги энг йирик банклардан бирининг ёрдамида хусусийлаштирилади