date

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этди (видео)

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этди (видео)
“Mirabror Usmanov Cup-2025” турниридан ўрин олган Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 жамоалари ўртасидаги беллашувда вакилларимиз 3:1 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Дастлаб, учрашувнинг 8-дақиқасида Самандар Мавлонқулов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан 2 дақиқа ўтиб эса Жахонгир Ўрозов ўз ҳисобига гол ёздириб қўйиб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Шунингдек, иккинчи бўлимнинг 3-дақиқаси ўтиб бораётганда Нодир Абдураззоқов гол уриб, ҳисобни йириклаштирди (3:0). Учинчи голдан 10 дақиқа ўтиб, 58-дақиқада Мурад Кудри жамоасининг илк голини уриб, ҳисобни қисқартирди (3:1).

Мираброр Усмонов Кубоги-2025

Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1
Голлар
: Самандар Мавлонқулов (Маҳмуд Маҳамаджонов) 9, 1:0, Жаҳонгир Ўрозов 11, 2:0, Нодир Абдураззоқов (Азиз Холмуродов) 48, 3:0, Мурад Ҳудри 58, 3:1

Ўзбекистон: 1.Отабек Боймуродов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Азиз Холмуродов ( 13. Асилбек Жумаев,56), 9.Шерзод Эсанов, 10.Беҳруз Асқаров ( 18. Сардорбек Баҳромов,70), 11.Зафармурод Абдирахматов ( 2. Иззатилло Пўлатов,56), 15.Диёр Ортиқбоев, 16.Самандар Мавлонқулов (19. Носир Абдусаломов,70), 17.Нодир Абдураззоқов (14. Ойбек Ўрмонжонов, 89), 20.Маҳмуд Маҳамаджонов ( 8. Саидафзалхон Ахроров, 89), 22.Отабек Аҳадов.
Захира: 21. Эдем Неманов, 12. Самандар Муратбаев, 3. Хондамир Мустафоқулов, 4. Дилшод Абдуллаев, 23. Рустам Турдимуродов, 24. Муҳаммадали Реимов, 5. Равшан Хайруллаев.

Саудия Арабистони: 22. Муҳаннад Ал Яҳё, 3. Муҳаммед Ал Досари, 5. Ҳалид Ал Асири (,26. Абдулраҳман Ал Обаид,78) 13. Сулайман Ҳазази, 14. Аббас Ал Ҳассан (23. Бадер Ал Омаир,60), 15. Фаисал Ал Субиани, 17. Абдулкарим Дариси, 18. Айман Фаллатаҳ, 19. Мажед Абдуллаҳ ( 20. Фаисал Абдулваҳид, 60), 25. Мубарак Ал Ражеҳ (12. Абдуллаҳ Ал Рашиди,87) 29. Мурад Ҳудри.
Захира: 21. Аммар Ал Аммар, 8. Фаисал Ал Асмари, 11. Фураж Ал Жайзани.

Огоҳлантиришлар: Беҳруз Асқаров (Ўзбекистон) 33, Мубарак Ал Ражеҳ (Саудия Арабистони) 58, Муҳаммед Ал Досари (Саудия Арабистони) 75, Шерзод Эсанов (Ўзбекистон) , Иззатилло Пўлатов (Ўзбекистон) 90.

Маълумот ўрнида, ҳамюртларимиз навбатдаги учрашувини Японияга қарши ўтказади. Мазкур тўқнашувлар 25 ва 28 июль кунлари соат 20:00 да бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Фото: Championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистонини мағлуб этди (видео)