
2025 йил бошидан бери Ўзбекистонда 632 та автомобиль ёқилғи қуйиш шохобчаси (АЁҚШ) текширилди. «Ўзэнергоинспекция» маълумотига кўра, улардан 210 тасида 8,58 миллион литр сифатсиз ёқилғи аниқланган.
Қайд этилишича, сифатсиз бензин савдоси тўхтатилган. Охирги текширув 26 ноябрдан 2 декабрга қадар ўтказилган.
Шу вақт ичида мутахассислар 90 та АЁҚШни кўздан кечириб, АИ-80 маркали бензиннинг 191 намунаси олинган. Натижада 23 та ҳолатда ёқилғи давлат стандартларига мос келмаган.
Мазкур объектларнинг эгаларига маҳсулот сифатини тиклаш бўйича кўрсатмалар берилган ва бу талабларнинг бажарилиши назоратга олинган. Текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.