Директорни ишдан олган раҳбарга маъмурий чора кўрилди

1 дақиқа ўқиш5.5K
Директорни ишдан олган раҳбарга маъмурий чора кўрилди

Фарғона вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғига маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилди. Бунга сабаб — мактаб директорини лавозимидан озод этиш, шунингдек янги директорни тайинлаш жараёнларида меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилинмагани бўлди. Бу ҳақда Давлат меҳнат инспекцияси ахборот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтиш жоиз, йил бошида Бувайда туманидаги 37-сонли умумтаълим мактаби директори ўқитувчиларни тун-у кун навбатчиликка мажбурлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик эса мактабларда ходимларни навбатчиликка жалб қилиш бўйича ҳудудий бошқармаларга “ХДФУ” грифи билан йўлланган топшириқ аслида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан берилгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.

Давлат меҳнат инспекцияси мазкур ҳолатни ўрганиб, директорнинг ишдан олинишида тартиб-қоида бузилгани, яъни қарор меҳнат қонунчилиги талабларига зид тарзда расмийлаштирилганини аниқлаган. Шу сабабли инспекциянинг ёзма кўрсатмаси асосида бошқарманинг 2026 йил 6 январдаги 1-к-сонли буйруғи бекор қилинди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?