Тошкентда 4 минг доллар қарзини сохта доллар билан тўлаган шахс ушланди

1 дақиқа ўқиш5.6K
Тошкентда 4 минг доллар қарзини сохта доллар билан тўлаган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида қарзини сохта АҚШ долларлари билан “ёпиб қўйиш”га уринган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти расмий маълумот берди.

Маълум бўлишича, муқаддам судланган Р.Т. таниши М.Х.нинг ишончини қозониб, унга 4 тонна помидор етказиб беришни ваъда қилган. Шу келишув асосида М.Х. унга 4 минг доллар берган. Аммо гумонланувчи ушбу маблағни маҳсулотга эмас, шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборгани айтилади.

Кейинчалик пулни қайтармаслик ва вазиятдан “йўл топиш” мақсадида Р.Т. 100 долларлик қалбаки купюралардан жами 4 минг доллар тайёрлаб, қарзни шу тарзда тўлашга ҳаракат қилган. Бироқ сохта пулларни топшириш жараёнидаёқ ҳолат фош этилиб, гумонланувчи ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг фирибгарлик ҳамда қалбаки пул ва қимматли қоғозларни тайёрлаш ва муомалага киритишга оид моддалари асосида жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?