06:35 / 24.04.2024
79

“Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди

“Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди
Фото: “Дунё” АА
Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг илк араб тилидаги “Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси” деб номланган нашрининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Маълум қилинишича, асар Айн-Шамс ва Муҳаммад ал-Жибали томонидан араб тилига ўгирилган. Элчихона кўмагида ушбу роман араб дунёси ўқувчиларига илк маротаба “Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси” номи остида тақдим этилди.

Асар таржимонларидан бири Муҳаммад ал-Жибали ўз маърузасида ўзбек халқи учун қадрдон бўлган ушбу асарни араб тилига таржима қилганидан бағоятда мамнунлигини билдирар экан, ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

Хабарга кўра, таржимада асарнинг эски ўзбек ёзувидаги илк нусхасидан ҳамда рус ва инглиз тилларидаги таржималаридан фойдаланилган.

Чоп этилган китоб муқовасида Абдулла Қодирий авлодлари тавсиясига кўра, “Ўткан кунлар” романининг 1925 йилдаги илк нашрининг суратидан фойдаланилган. Китоб қаттиқ муқовада ва сарғиш рангли силлиқ қоғозда чоп этилди. Минтақадаги энг йирик “Дорул-Маориф” нашриётида 1000 нусхада чоп этилган китобни Мисрдаги барча йирик кутубхоналар ва университетлар, таълим ва маданият муассасалари, давлат идоралари, Қоҳирадаги дипломатик корпус ўртасида тарқатиш режалаштирилган. Бошқа араб давлатларида ҳам мазкур роман таржимасини қайта чоп этиш назарда тутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди