Муниса Ризаева: “Бугун зўр ғоя берадиган композитор топиш мушкул”

Муниса Ризаева “Шахсий чегара” лойиҳасидаги суҳбати давомида бугунги ижодий муҳит ҳақида очиқ гапирди. Хонанда замонавий мусиқа соҳасида истеъдодли композиторлар сони камайиб бораётганини таъкидлади.
Унинг айтишича, бугун кучли ғоя бера оладиган ижодкорлар жуда кам. Ҳатто борлари ҳам кўпинча ижод қилишдан кўра моддий манфаатни устун қўяётганини билдириб ўтди:
“Ҳозир композиторлар камайиб кетган. Зўр ғоя берадиган инсонлар деярли йўқ. Борлари ҳам ишлагиси келмаяпти — фақат пул ҳақида ўйлашади. Ҳали қўшиқ ёзмасдан туриб ҳам олдиндан ҳақ сўрашади. Бу тўғри эмас. Аввал ижод, кейин натижа бўлиши керак.”
Хонанда, айниқса, ёш ижодкорлар ҳақида ҳам фикр билдириб, уларнинг ҳали тажриба орттириш босқичида эканини қайд этди. Шу билан бирга, сифатли композитор ва аранжировкачи топиш бугунги кунда анча мураккаблашганини қўшимча қилди.
“Композитор ҳам, аранжировкачи ҳам топиш қийинлашган. Шу сабабли ижод жараёнида турли қийинчиликлар кўп учраяпти,” — дейди у.













