“Россия бутун дунёни гаровга олмоқда” – Германия ташқи ишлар вазири

“Россия бутун дунёни гаровга олмоқда” – Германия ташқи ишлар вазири
Фото: DPA
Россия \"бутун дунёни гаровга олмоқда\", деди Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок халқаро озиқ-овқат конференцияси очилиши олдидан. У яна бир бор Москва \"онгли равишда очарчиликдан қурол сифатида фойдаланаётгани\"ни таъкидлади.

Бербокнинг сўзларига кўра, ҳозирда 345 млн кишига очарчилик хавф солмоқда. Озиқ-овқат инқирози \"хатарли тўлқин\"га айланмоқда, Россиянинг Украинага қарши уруши эса \"бу тўлқинни цунамига айлантирмоқда\".

Унинг таъкидлашича, Россия озиқ-овқат нархлари кескин ўсишида айбни бошқаларга ағдаришга уринмоқда.

\"Муаммони ечишнинг янги йўлларини топиш, хусусан, Украинадан қуруқлик ва дарёлар орқали озиқ-овқат экспортини жадаллаштириш керак\", - деди Анналена Бербок.

Бербокнинг маълумот беришича, халқаро озиқ-овқат конференциясида 40дан ортиқ давлат вазирлари, БМТ, нодавлат ташкилотлар вакиллари иштирок этади. Конференция 26-28 июн кунлари ўтказилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.