Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Украина Луҳанск областидаги Кармазиновка, Мясожаровка ва Невское қишлоқларини, Донецк областида эса Новосадово қишлоғини озод этди. Уларнинг барчаси Харкив области билан чегара ҳудудида жойлашган. Россиялик ҳарбий қўмондонлар Украина «ифлос бомба» портлатиб, провокация уюштиришни мақсад қилганини айтишда давом этмоқда. Ғарбдагилар буни эскалация учун баҳона сифатида қабул қилишмоқда. «Медиазона» Россияда қарийб 500 минг киши сафарбар қилинган деган хулосага келди.

Қуйида 24 октябр, урушнинг 243-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Изюмдаги ҳоспитал. Евгений Малолетка фотосуратлари
Изюм ҳоспитали шаҳарда 1 апрелдан 11 сентябрга қадар Россия истилоси остида ишлашда давом этган ягона тиббий муассаса эди. Бугунги кунда украин сапёрлари отишмалардан кучли даражада шикастланган ҳоспитал атрофини миналардан тозалашмоқда, истило вақтида одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун россиялик ҳарбийлар билан ҳамкорлик қилишига тўғри келган шифокорлар эса оғир шароитларда ишлашга ҳаракат қилмоқда. Евгений Малолетка — бу урушдаги асосий фотографлардан бири — бу кадрларни сентябр ойида олган, аммо Associated Press репортажи 24 октябр куни чиқди.
Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Қўлтиқтаёққа таянган бемор вайронага айланган жарроҳлик бўлими олдидан ўтмоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Ҳоспиталга кириш жойида дам олаётган беморлар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Изюм бомбардимон қилинган вақтларда даволаш бўлими сифатида фойдаланилган ертўла йўлагида турган бемор
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Кекса ёшли беморни замбилдан каравотга ўтказаётган шифокорлар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Ўликхонадаги иш столида ўтирган шифокор
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Изюм ҳоспиталидаги ўликхонага жойлаштирилган пластик қоплардаги жасадларга қараб турган шифокор
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Миколайивдаги ҳаёт. Эмилио Моренатти фотосуратлари
Испаниялик фотограф Эмилио Моренатти Associated Press учун 18 йилдан буён сурат олиб келади. Унинг ишлари жаҳон фотоконкурсларида қатнашган, 2021 йилда у кекса испанияликларнинг коронавирусга қарши кураши ҳақидаги фотосуратлари учун Пулитцер мукофотини олган. Украинага Моренатти урушдан олдинроқ келган ва ҳозирга қадар фронт ортидаги шаҳарлардаги ҳаётни акс эттирувчи суратлар олиб келади. «Медуза» унинг ҳарбий ҳаракатлар оқибатида танасининг бир қисмидан айрилган кишилар ҳақидаги репортажини тақдим этганди. Қуйида эса Моренатти томонидан деярли ҳар куни РФ армияси томонидан интенсив равишда ўққа тутилаётган Миколайив шаҳрида олинган суратлар.
Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Миколайивликлар World Central Kitchen хайрия ташкилоти томонидан тарқатилаётган егулик учун навбатда турибди. Ташкилот Ғарбда хайрия маблағлари йиғади ва бу маблағларни украин ресторанларига тақсимлайди, ресторанларда тайёрланган таомлар эса Украина ҳудудларида ночорликда қолган одамлар учун бепул тарқатилади.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Миколайивда ичимлик суви учун навбат. Шаҳарда 12 апрелдан буён қувурларда сифатли ичимлик суви йўқ, ўшанда Россия қўшини Херсон областининг Киселевка қишлоғида сув қувурини яксон қилганди. Труба снаряд келиб тушиши оқибатида портлаб кетган. Украиналик ишчилар шикастланишни бартараф этишга ҳаракат қилди, аммо доимий зарбалар туфайли бунинг имкони бўлмади. Бугун Миколайивга ичимлик суви асосан Одессадан кўнгиллилар ёрдамида олиб келинади.
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Миколайивлик аёл ичимлик сув тўлдирилган идишлар ортилган аравасини судраб кетмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Украиналик ҳарбий фронтга жўнашдан олдин севгилиси билан видолашмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Миколайивлик киши атрофи қум тўлдирилган қоплар билан ҳимояланган супермаркетдан харид қилиб чиқмоқда
Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA

Кривой Рогдаги бомбапанада яккакураш бўйича турнир
Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Ўсмир ёшидаги украинлар Кривой Рогда 1960 йилда, совуқ уруш даврида қурилган ядро бункерида қўл жанги бўйича мусобақалашмоқда. Кривой Рог уруш бошидан буён Украина қуролли кучлари назоратида қолган.
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Танаффусда ўз шогирдига кўрсатма бераётган мураббий
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Украин аскарлари Донбасс шимолидаги позицияларида
Украина қуролли кучлари Бош штабининг сўнгги маълумотларига кўра, россиялик ҳарбийлар Украина армиясининг Донецк областидаги позицияларига ҳужум қилишга уриниб, Бахмут ва Авдеева йўналишларига фаол ҳаракатланмоқда. Бош штаб Украина армияси Бахмут, Авдеевка ва Донецк областининг бошқа шаҳар ва қишлоқларига қилинган навбатдаги ҳужумларни қайтарганини маълум қилган.
Украинадаги урушнинг 243-куни: Миколайивда сув учун навбат, Донбасс шимолидаги украин аскарлари (фото)
Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.