Ўзбекистондан Қирғизистонга 7 тонна носвой олиб кирган шахс ушланди

Ўзбекистондан Қирғизистонга 7 тонна носвой олиб кирган шахс ушланди
Фото: Божхона

Қирғизистоннинг «Айдаркен» отряди чегарачилари божхоначилар билан ҳамкорликда чегарадан ноқонуний равишда товар олиб ўтиш ҳолатини аниқлади.

Қайд қилинишича, Э.У. бошқарувидаги «КамАЗ» юк автомобилида 7 тонна носвой бўлган.

Чегарачиларнинг маълум қилишича, носвой Ўзбекистоннинг Чўнғара анклавидан Қирғизистон ҳудудида сотиш мақсадида ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб, ноқонуний олиб кирилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи ва юк қўшимча тергов ўтказиш учун божхоначиларга топширилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.