Сурия армияси Дамашқ атрофини жангарилардан тозалашга киришди

Сурия армияси Дамашқ атрофини жангарилардан тозалашга киришди
Сурия армияси Дамашқ атрофини жангарилардан тозалашга киришди

Сурия армияси жангчилари пойтахт Дамашқ шаҳри атрофидаги ҳудудда жойлашган Кабун кварталида ҳарбий амалиёт бошлади. Бу ҳақда \"Ал-Маядин\" телеканалига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Икки ҳафта муқаддам Сурия армияси бош қўмондонлиги буйруғи билан Кабунга варақалар ташланган, жангарилардан қуролларни топшириб, таслим бўлиш сўралганди. Аск ҳолда, ҳукумат қўшинлари ҳарбий юриш бошланишидан огоҳлантирилганди.

Дамашқдан шарқдаги бу ҳудуд айни вақтда \"Аҳрор аш-Шом\" ва \"Жабҳот ан-Нусра\" жангарилари назоратида ҳисобланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.