Трамп ва Эрдоған мулоқоти: минтақадаги вазият муҳокама марказида

Трамп ва Эрдоған мулоқоти: минтақадаги вазият муҳокама марказида

АҚШ президенти Доналд Трамп ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда РИА НОВОСТИ хабар берди.

Суҳбат давомида томонлар икки давлат муносабатлари, шунингдек минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилди.

Эрдоған Эрон билан ўт очишни тўхтатиш режими узайтирилганини ижобий қадам деб атади ва муаммоларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш мумкинлигига ишонч билдирди.

Туркия раҳбари шунингдек Сурияда барқарорликни сақлаш муҳимлигини, Ливандаги вазият ёмонлашиб кетмаслиги кераклигини таъкидлади.

Суҳбат якунида Эрдоған Сан-Диегодаги масжидга қилинган ҳужум муносабати билан Трампга ҳамдардлик билдирди ва Туркия нафрат асосидаги жиноятларга қарши эканини айтди.

АҚШ президенти Доналд Трамп туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдоған билан суҳбати жуда яхши ўтганини айтди.

\"Мен президент билан жуда яхши суҳбатлашдим, бизнинг муносабатларимиз жуда яхши,\" - деди Америка етакчиси журналистларга.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.