Дамашққа АҚШ, Британия ва Франция томонидан ракета зарбалари берилди (видео)

Дамашққа  АҚШ, Британия ва Франция томонидан ракета зарбалари берилди (видео)
Twitter’да АҚШ, Британия ва Франция томонидан Дамашққа берилган ракета зарбалари видеоси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилмоқда.

Тасвирда қизил гумбурлаган овозлар ва қизил чақнашларни кўриш мумкин.

Олдинроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Сурияга зарба беришга буйруқ берганди. Унга Буюк Британия ва Франция ҳам қўшилди.

Reuters манбаларига кўра, АҚШ «Томагавк» қанотли ракеталари ёрдамида зарба берган.

Ҳужумдан сўнг Буюк Британия бош вазири Тереза Мей ва Франция президенти Эммануэль Макрон ҳам баёнот билан чиқди.

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов ушбу мамлакатларнинг ҳаракати жавобсиз қолмаслиги ҳақида огоҳлантирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.