Жаҳоннинг 2019 йилдаги энг яхши туристик йўналишлари маълум қилинди (фото)

Жаҳоннинг 2019 йилдаги энг яхши туристик йўналишлари маълум қилинди (фото)
Лондон, Париж ва Рим жаҳондаги энг яхши туристик йўналишлар рўйхатида етакчилик қилмоқда, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Ғолиблар турли мамлакатлардаги меҳмонхоналар, ресторанлар ва воқеалар ҳақидаги 12 ой давомида билдирилган фикр ва рейтингларни ўрганишга асосланган алгоритм ёрдамида аниқланди.

Биринчи ўринни қироллик манзаралари, Букингем саройи ва Камден бозори билан Лондон эгаллади.
Жаҳоннинг 2019 йилдаги энг яхши туристик йўналишлари маълум қилинди (фото)
Иккинчи ўрин круассанлар, Сена, Эйфел минораси ва Нотр-Дам ибодатхонаси билан ном қозонган Парижга насиб этди.
Жаҳоннинг 2019 йилдаги энг яхши туристик йўналишлари маълум қилинди (фото)
Учинчи ўринни эгаллаган Рим экспертларнинг фикрича, томсиз улкан музейни эслатади.
Жаҳоннинг 2019 йилдаги энг яхши туристик йўналишлари маълум қилинди (фото)
Шунингдек, юқори бешликка Крит ва Бали ороллари киритилди.
Жаҳоннинг 2019 йилдаги энг яхши туристик йўналишлари маълум қилинди (фото)
Энг яхши ўнталикдан эса Таиланддаги Пхукет ороли, Испания Барселонаси, Туркия Истанбули, Марокашдаги Марокаш ва БААдаги Дубай шаҳарлари жой олди.
Жаҳоннинг 2019 йилдаги энг яхши туристик йўналишлари маълум қилинди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.