Путин Россияда «илм-фан ва технологиялар ўн йиллиги»ни эълон қилди

Фото: «ТАСС»
Россия президенти Владимир Путин 2022—2031 йилларни «илм-фан ва технологиялар ўн йиллиги» дея эълон қилди. Бу борада тегишли қарор ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
Қарорда ўн йилликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- иқтидорли ёшларни илмий изланишларга жалб этиш;
- жамият ва мамлакат тараққиётининг энг муҳим вазифаларини ҳал қилишда тадқиқотчилар ва ихтирочиларни жалб қилишга кўмаклашиш;
- Россия фуқаролари учун рус илм-фанининг ютуқлари ва истиқболлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш.
Қарорга мувофиқ дастурнинг асосий босқичларини назорат қиладиган махсус Мувофиқлаштирувчи қўмита тузилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ҳам Россияда «илм-фан ва технология» йили деб эълон қилинган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Россия президенти Владимир Путин 2022—2031 йилларни «илм-фан ва технологиялар ўн йиллиги» дея эълон қилди. Бу борада тегишли қарор ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинган.
Қарорда ўн йилликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган:
- иқтидорли ёшларни илмий изланишларга жалб этиш;
- жамият ва мамлакат тараққиётининг энг муҳим вазифаларини ҳал қилишда тадқиқотчилар ва ихтирочиларни жалб қилишга кўмаклашиш;
- Россия фуқаролари учун рус илм-фанининг ютуқлари ва истиқболлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланишни таъминлаш.
Қарорга мувофиқ дастурнинг асосий босқичларини назорат қиладиган махсус Мувофиқлаштирувчи қўмита тузилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил ҳам Россияда «илм-фан ва технология» йили деб эълон қилинган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













