Пиёда юришнинг фойдали хусусиятларидан яна бири аниқланди

Пиёда юришнинг фойдали хусусиятларидан яна бири аниқланди
АҚШдаги Хайлендс университети олимлари пиёда юришнинг янги фойдали хусусиятини кашф қилдилар. Бу ҳақда “EurekAlert”га таяниб “Qalampir.uz” хабар берди.

Уларнинг аниқлашларича, пиёда юриш натижасида бош миянинг қон билан таъминланиши яхшиланади, бу эса ўз навбатида хотира ҳамда билим олиш қобилиятининг яхшиланишига сабаб бўлади. Бундай эффект югуришдаги эффектдан кучсизроқ бўлса-да, бироқ велосипедда юришдан кучлироқдир.

Тадқиқот муаллифлари 12 нафар соғлом кўнгилли ёшни кузатишлари натижасида шундай хулосага келдилар. Кўнгиллилар вертикал ҳолатда сониясига бир метр доимий тезликда ҳаракатда бўлдилар. Бош миянинг қон билан таъминланиши ультратовуш ёрдамида текшириб турилди.

Шунингдек, америкалик олимлар ўрта ёшдаги жисмоний фаоллик 20 ёшдан кейин бош мия ҳажмининг камайиши билан боғлиқлигини кўрсатиб ўтган эдилар. Испаниялик олимлар ҳам ўз навбатида Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ичида Швеция, Дания ва Финляндияда жисмоний фаоллик юқори кўрсаткичга эга эканини аниқладилар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.