Тошкентда тезликни оширган Cobalt йўл четидаги бетон устунга бориб урилди

Тошкентда тезликни оширган Cobalt йўл четидаги бетон устунга бориб урилди
Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 30 май куни бошқарувни йўқотган Cobalt йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилисича, ҳолат шу куни соат тахминан 06:00 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасида юз берган. Ҳайдовчи Ф.Б. (24 ёшли) Cobalt автомашинасида ҳаракатланаётиб тезликни ошириш оқибатида рул бошқарувини йўқотган ва йўл четидаги бетон устунга урилган.

ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар аниқланмади.
Тошкентда тезликни оширган Cobalt йўл четидаги бетон устунга бориб урилди
Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.