Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августга режалаштириляпти

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августга режалаштириляпти
АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида жорий йилги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 8 августдан бошланиши кутилаётгани айтилди.

«Имтиҳон 8 августдан бошланиши режалаштириляпти. Таклиф лойиҳа шаклида тегишли ташкилотга киритилган. Имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин», – дейди Давлат тест маркази бош бошқарма бошлиғи Ф.Мирзаев.

Имтиҳон ўтказиш вақтлари ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, биринчи смена соат 7:00 дан 10:00 гача, иккинчи сменани 19:00 дан 20:00 гача ўтказиш режалаштирилган.

«Таклиф берганмиз. Давлат қабул комиссияси тасдиқлаганидан кейин расман эълон қиламиз», – дейди Мирзаев.

Тадбирда, шунингдек, тест синовлари ўтказиладиган жойлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Қайд этилишича, тест синовларини ўтказиш учун 58 та стадион ва хиёбон тайёрланмоқда. Бунда 1 кунда – 1 сменада 48 420 нафар, 2 сменада 96 840 нафар абитуриент тест синовида иштирок этади.

Тест синовларида 3 500 нафарга яқин раҳбар ва педагог кадрлар гуруҳ назоратчилари сифатида жалб этиш режалаштирилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.