Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди (фото)

Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 29 август куни Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши пойдеворига капсула қўйди.

Давлатимиз раҳбари бу лойиҳа билан жорий йил мартда вилоятга сафари чоғида танишган, уни такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берган эди. Шулар асосида «пишитилган» лойиҳа ижобати бугунги хайрли кунларда — мустақиллик байрамимиз арафасида бошланди.

Маросимда хоразмлик ёшуллилар, аёллар, ёшлар иштирок этди. Президентимиз улар билан мулоқот қилди.
Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди (фото)
«Бугунги замонавий илм-фаннинг, электрон кашфиётларнинг туб замини Ал-Хоразмий бобомизнинг мислсиз илмий мероси билан боғлиқ. Биз бу билан нафақат фахрланашимиз, балки унга муносиб бўлишимиз керак. Шунинг учун Урганч шаҳрида буюк олим номи билан аталадиган алоҳида шаҳарча барпо этишга қарор қилдик», — деди давлатимиз раҳбари.
Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди (фото)
Бу мажмуа Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд қилинади. Самолётдан тушган ҳар қандай одамнинг кўз ўнгида аввало мана шу гўзал маскан намоён бўлади. Шаҳарча марказида Хоразмий бобомизнинг муаззам ҳайкали ўрнатилади.
Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди (фото)
Асосийси, бу ерда Ал-Хоразмий номидаги янги университет барпо этилади. Унинг қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб қурилади. Уларда ўқиган ёшлар шаҳарчада бунёд этиладиган илм-фан, инновация ва маданият марказларида фаолият кўрсатиб, буюк аждодимизнинг анъаналарини давом эттиради.
Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди (фото)
Шунингдек, бу ерда технопарк ва офислар, тиббиёт, инновация ва маданият марказлари, хиёбонлар, мактаб ва боғчалар, спорт мажмуалари, автотураргоҳ, савдо ва маиший бинолар бўлади. 5 мингта хонадонли 104 та кўп қаватли уй-жой барпо этилади. Иншоотлар «ақлли технологиялар» асосида жиҳозланади.
Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди (фото)
Давлатимиз раҳбари мажмуа бунёдкорларини Мустақиллик байрами билан табриклаб, ушбу масъулиятли ва шарафли ишларида муваффақиятлар тилади.
Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилиши бошланди (фото)
Шундан сўнг Президентимиз Хоразмга ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.