«Ҳозир ҳамманинг ўз ‘шайхи’ бор Google деган. Ёзяпмиз, жавоби чиқса, мана шу тўғри деб ўйлаяпмиз» — Муфтий

«Ҳозир ҳамманинг ўз ‘шайхи’ бор Google деган. Ёзяпмиз, жавоби чиқса, мана шу тўғри деб ўйлаяпмиз» — Муфтий
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров интернетдан фойдаланиш бўйича сўнгги аср уламолари фикрлари, диний нуқтаи назардан ундан фойдаланиш қоидалари ҳақида маълумот берди.

«Бугунги кундаги энг катта неъматлардан биттаси — интернет. Лекин ҳамма неъматдан нотўғри фойдаланиш — офат, бало. Уламолар айтадиларки, интернет гўёки бир пичоқ. Ошпазнинг қўлига тушса, таом пиширади. Ёмон одамнинг қўлига тушса, жиноят содир этади», — муфтий Нуриддин Холиқназаров.

«Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг бир буюк ҳадислари интернетдан фойдаланувчи ҳаммага дастур бўлади. У зот айтганлар: Инсон боласи борки, қиёматда қуйидаги нарсалардан сўралмасдан туриб, бир қадам ҳам босолмайди: умрини нимага сарфлагани, ўрганган илмига қай даражада амал қилгани, молини қаердан топиб, қаерга сарфлагани», — дейди муфтий.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг таъкидлашича, Интернет ҳеч қачон устоз бўлолмайди. Айниқса, диний мавзуда.

-\"Ҳозир ҳамманинг ўз «шайх»и бор. Google деган. Нима бўлса, ўшанга ёзади, бўлди. Ўшанинг айтгани айтган. У ёзилган нарсанинг таҳлили йўқ, ким айтди, қайси мазҳаб вакили у, бу айтганлари кимга тўғри келади — бунинг қизиғи йўқ. Ёзяпмиз, жавоби чиқса, мана шу тўғри деб ўйлаяпмиз\", — дея фикр билдирди муфтий.

Нуриддин Холиқназаров, шунингдек, интернетдаги ўйинларга муккасидан кетишдан қайтарди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.