Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)

Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Намангандаги «Афсоналар водийси» боғида Янги йил байрами арафасида 5,8 тонна палов дамланди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.

Таомни тайёрлаш учун 15 нафар малакали ошпаз жалб қилинди, 1,5 тонна гурунч ишлатилди.

Таом тайёрлашга 30 декабрь куни кечки пайт киришилиб, 31 декабрь куни соат 11.00 атрофида тарқатиш бошланди.
Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)
Фото: Ойбек Нарзуллаев
Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)
Фото: Ойбек Нарзуллаев
Байрам оши шифохоналар, «Саховат», «Меҳрибонлик» ва ногиронлик уйлари ҳамда эҳтиёжманд оилаларга тарқатилди.
Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Байрам ошини тарқатиш олдидан қозон атрофида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов ва сектор раҳбарлари жамланди.
Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)
Фото: Раҳмонжон Мамадалиев
Нуронийлар келгуси йил файз-баракали келишини тилаб, дуо-фотиҳа қилди. Палов махсус идишларга солиниб, автомашиналарда белгиланган манзилларга етказилди.
Наманганда салкам 6 тонна байрам палови тайёрланди (видео)
Фото: Ойбек Нарзуллаев
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.