Комил Алламжонов Meta компанияси вице-президенти билан учрашди

Комил Алламжонов Meta компанияси вице-президенти билан учрашди
Фото: Комил Алламжонов
Ўзбекистон Республикаси президенти администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов Meta компаниясининг Осиё-Тинч океани минтақаси давлат сиёсати бўйича вице-президенти Саймон Милнер ҳамда компаниянинг бошқарувчи директори, Хитой, Мўғулистон ва Марказий Осиё мамлакатлари давлат сиёсати масалалари бўйича раҳбари Жорж Чен билан учрашди.
Комил Алламжонов Meta компанияси вице-президенти билан учрашди
Учрашувда Ўзбекистон ва Meta компанияси ҳамкорлиги доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар муҳокама қилинди.

Meta Platforms Inc. — Американинг трансмиллий ҳолдинг компанияси бўлиб, қароргоҳи Калифорнияда жойлашган. У Facebook, Instagram, WhatsApp ва Oculus’га эгалик қилади.
Комил Алламжонов Meta компанияси вице-президенти билан учрашди
«Facebook ва Instagram платформалари жамоатчилик фикр билдирадиган, муаммолар ўртага ташланадиган, баҳс ҳамда фикрлар майдонига айланди. Уларнинг мавжуд имкониятлари эса кундан-кунга кўпайиб бормоқда. Самимий ва дўстона ҳурмат учун Саймон Милнерга, ва айниқса, дўстим Жорж Ченга катта раҳмат», деб ёзди Алламжонов учрашув ҳақида.
Комил Алламжонов Meta компанияси вице-президенти билан учрашди
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.