Фарғонада фарзандини 10 минг долларга сотаётган аёл қўлга олинди

Фарғона шаҳрида яшовчи аёл 8 ойлик чақалоғини сотаётган вақтда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси видеолавҳасида хабар берилди.
Аёл Янги аср кўчасидаги массажхонада ишлаган ва шу ерда яшаган. У чақалоғини сотиб, эвазига уй олмоқчи бўлган. Аёл ўз фарзандини 10 минг долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.
«Уйим йўқлиги сабабли боламни 10 минг долларга сотмоқчи бўлдим. Қилган ишимдан афсусдаман», деди аёл.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













