Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ишлаб чиқараётган йигит ушланди

Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ишлаб чиқараётган йигит ушланди
\"\"
Фото: Прокуратура департаменти ахборот хизмати

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни ишлаб чиқараётган йигит ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХнинг Чилонзор тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда ноқонуний пул ишлаб чиқараётган фуқаро ушланди.

Маълум бўлишича, Учтепа туманида яшовчи А.С. 200 минг сўмлик қалбаки купюраларни тайёрлаб, ҳар бирини 60 минг сўмдан сотиб келаётгани аниқланган.

Фуқародан 10 дона 200 минг сўмлик қалбаки купюралар, жами 31 дона А4 форматдаги қоғозда чоп этилган 200 минг сўмлик купюралар, рангли принтер ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.