Самарқандда Cobalt юк машинасига урилиши оқибатида 4 киши вафот этди

Самарқандда Cobalt юк машинасига урилиши оқибатида 4 киши вафот этди
\"\"
Фото: Самарқанд ИИБ матбуот хизмати

Самарқанднинг Ургут туманида Cobalt юк машинасига урилиши оқибатида ҳайдовчи ва уч нафар йўловчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 8 июнь куни соат 19:30 ларда Ургут тумани “Омонқўтон” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1121-километрида юз берган.

Cobalt ҳайдовчиси машинани Ургут—Қарши йўналиши бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувини йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган “КамАЗ” юк автомашинаси билан тўқнашган.

Оқибатда Cobalt ҳайдовчиси ва 3 йўловчиси олган тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Шунингдек, “КамАЗ” ҳайдовчиси Ургут туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.

\"\"
Фото: Самарқанд ИИБ матбуот хизмати

Мазкур ҳолат юзасидан 8 июнь куни туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.