Ҳисор қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Тян-Шан қўнғир айиғи тушди

Ҳисор қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Тян-Шан қўнғир айиғи тушди
\"\"
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тасарруфидаги Ҳисор давлат қўриқхонасига ўрнатилган фотоқопқонга Тян-Шан қўнғир айиғи муҳрланди.

Тян-Шан қўнғир айиғи мамлакатда муҳофазага олинган ноёб ҳайвонлардан бири бўлиб, заиф, мозаик тарқалган кенжа тур ҳисобланади. Ушбу жонивор Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг Қизил рўйхати ва Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Қўнғир айиқнинг кўриш қобилияти яхши эмас, ҳид билиш ва эшитиш қобилияти эса кучли. У дарахт танаси ва йирик буталарга ишқаланиб, ҳидини қолдиради. Бу белгилар бошқа айиқлар билан юз бериши мумкин бўлган  тўқнашувларнинг олдини олади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.