15–35 ёшдаги хотин-қизлар айрим препаратлар билан бепул таъминланади

15–35 ёшдаги хотин-қизлар айрим препаратлар билан бепул таъминланади
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

“Ўзбекистон-2030” стратегиясига кўра, чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар қамрови камида 50 фоизга оширилади. Болалар ўртасида ирсий касалликлар 2 баробарга қисқартиради. Туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади.

6–23 ойлик болаларни микронутриент кукуни, 2–10 ёшдаги болаларни гелминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 3–15 ёшдаги болаларни ёд препарати, 15–35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолий кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади.

Чора-тадбирлар натижасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар тарқалиши 20 фоизга қисқаришига эришилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.