Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган кўмирни талон-торож қилганлар ушланди

Наманган ва Фарғонада аҳолига ажратилган кўмирни талон-торож қилганлар ушланди

Бош прокуратура томонидан энергетика соҳасида қонун бузилиши ҳолатларига нисбатан кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Учқўрғон тумани кўмир омбори мудири У. Н. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 623,7 тонна кўмирларни талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шунингдек, Бувайда тумани кўмир омбори мудири А.И. куз-қиш мавсумида аҳолига имтиёзли нархда тарқатишга мўлжалланган 413,8 млн. сўмлик 1.364,3 тонна кўмирларни гўёки фуқаролар олганлиги тўғрисида сохта маълумотлар тайёрлаб, кўмирни нақд пулга сотиб, шахсий манфаатлари йўлида талон-торож қилган.

Иккала ҳолат бўйича ҳам омбор мудирларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибда ушланган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.