19 ноябр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин

19 ноябр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин
19 ноябр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин
«Ўзгидромет» 19 ноябр, якшанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+9 даража, кундузи +16...+18 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи +3...+8 даража бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.