Ўзбекистонда қурилиш ишлари қайси ойда энг кўп бажарилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда қурилиш ишлари қайси ойда энг кўп бажарилиши маълум бўлди

2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонда 132,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ойлар кесимида бажарилган қурилиш ишлари ҳажми бўйича июн етакчилик қилмоқда – 16 трлн сўм.

Ундан кейинги ўринлардан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми мос равишда 14,6 трлн сўм ва 14,5 трлн сўмга тенг бўлган март ва сентябр ойлари жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • апрелда – 14,1 трлн сўм;
  • августда – 12,8 трлн сўм; 
  • ноябрда – 12,8 трлн сўм;
  • июлда – 12,4 трлн сўм;
  • октябрда – 11,8 трлн сўм; 
  • майда – 10,5 трлн сўм;
  • февралда – 7,9 трлн сўм;
  • январда – 5 трлн сўм.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.