Тошкент яна жаҳондаги ҳавоси энг ифлос 10 та шаҳарлар қаторига кирди

Тошкент яна жаҳондаги ҳавоси энг ифлос 10 та шаҳарлар қаторига кирди
11 феврал соат 22:00 ҳолатида Тошкент ҳавонинг ифлослиги бўйича дунёда 6-ўринга чиқди: ҳавонинг ифлослиги 189 дея баҳоланди. Бу кўрсаткич баъзи ҳудудларда ҳатто 200 дан ҳам ошган.

Ҳаводаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори эса 124.5 мкг/м3ни ташкил этган. Бу ЖССТ тавсияларидан 24,9 марта кўпроқ.

«Ўзгидромет»га кўра, 2024 йил 12 феврал соат 8:00да Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги PM-2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 67,1 мкг/м3ни ташкил этган. Бу ЖССТ тавсияларидан 13,4 марта кўп.

IQAir веб-сайтида соат 8:22да Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 9-ўринни эгаллади, ҳаво даражаси - «зарарли».
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.