Disney 1,5 миллиард долларга Epic Games улушини сотиб олиб, Fortnite ўйин оламини яратади

Disney 1,5 миллиард долларга Epic Games улушини сотиб олиб, Fortnite ўйин оламини яратади
Американинг Disney компанияси Epic Games компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчиси улушини 1,5 миллиард долларга сотиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.
Disney 1,5 миллиард долларга Epic Games улушини сотиб олиб, Fortnite ўйин оламини яратади
Фото: Fortnite
Биз нафақат жаҳон стандартларига мувофиқ Fortnite ўйинларини аҳолига тақдим этамиз, балки фойдаланувчилар учун қизиқарли контент, қаҳрамон ва сюжетларни бошқариш ёки уларни шунчаки томоша қилиш, харид қилиш ва ўзаро мулоқот қилиш имкониятини яратамиз, — дейилади пресс-релизда.

Disney бош директори Роберт Айгернинг сўзларига кўра, мазкур лойиҳа Disney’нинг “ўйинлар оламига ташлаган энг катта қадами” бўлади.

Энди биз Disney ва Fortnite’ни бирлаштирадиган барқарор ва очиқ экотизим яратиб, мутлақо янги нарса устида ҳамжиҳатликда ишламоқдамиз”,— дейди Epic Games бош директори Тим Суини.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.