Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди

Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
Фото: ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати
Жорий йилнинг 27 март куни Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси автомашина салон қисмига рухсатномасиз милтилловчи (мигалка) чироқ ўрнатиб, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши ҳаракатлангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчисига нисбатан МЖтКнинг 128-5-135-моддалари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмагани сабабли, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Ҳайдовчи, унутманг йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишини сўраймиз”, дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.