Навоийда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 1,2 млрд сўм зарар етказилди

Навоийда ноқонуний балиқ овлаш натижасида табиатга 1,2 млрд сўм зарар етказилди
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати
Навоий вилояти Экология бошқармаси Конимех туман бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат рейд тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, туманнинг “Шўркўл” МФЙ ҳудудидаги рейд давомида фуқаро Й.О. томонидан 5 минг метрлик синтетик тўр ёрдамида табиий сув ҳавзаси ҳудудида 218 бош балиқ ноқонуний овланганлиги аниқланди. Натижада табиатга 1 миллиард 240 миллион 300 минг сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 90-моддаси (ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларини, шунингдек ҳайвонот дунёсидан фойдаланишнинг бошқа турларини амалга ошириш қоидаларини бузиш) 4-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Етказилган зарарни ундириш ва тегишли чора кўриш мақсадида тўпланган ҳужжатлар суд органларига юборилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.