Самарқандда 7 ёшли қизалоқ скутерга икки нафар укасини миндириб катта йўлга "сайр"га чиқди

Самарқандда 7 ёшли қизалоқ скутерга икки нафар укасини миндириб катта йўлга "сайр"га чиқди
Фото: Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида скутерда катта йўлда ҳаракатланиб кетаётган 7 ёшли қизалоқ ва унинг икки нафар укаси ЙҲХБ ходимлари томонидан ота-онасига соғ-омон топширилди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 23 июн куни Самарқанд тумани ҳудудида содир бўлган.

ЙПХ ходимлари М-37А халқаро автомобил йўли бўйлаб ўз хизмат манзилига кетаётганда ёш қизалок икки нафар укасини миндириб олган ҳолда скутер бошқариб кетаётганини кўриб қолишган.

Сўнг қизалоқларнинг манзилини аниқлаб, уларни ота-онасига олиб бориб топширишган. Суриштирувда, скутер бошқараётган қизалоқ 7, укалари эса 5 ва 2 ёшда экани маълум бўлган.

Ҳурматли ота-оналар, турли транспорт воситаларини қаровсиз қолдирманг, вояга етмаган болаларга скутер ёки бошқа транспортларни бошқаришга берманг”, дейилади хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.