Юнусободда сув қувуридаги авария сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди

Юнусободда сув қувуридаги авария сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди
Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Пойтахтнинг Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш ва Мойқўрғон кўчаларида сув қувури ёрилиб тошганлиги сабаб автотранспорт воситаларини ҳаракати вақтинчалик чекланмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.
Юнусободда сув қувуридаги авария сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди
Қайд этилишича, мазкур кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, шу кўчалардан ҳаракатланувчи 6, 24 ва 142-сонли автобус йўналишларининг қатнов ва оралиқ интервал вақтлари режа асосида ташкил этилишида вақтинча узилишлар кузатилади.
Юнусободда сув қувуридаги авария сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди
Аввалроқ тумандаги d1200mm катта сув ўтказгич тармоғида авария юз бергани, бунинг оқибатида кўчаларни сув босгани ҳақида хабар берилганди.

“Ўзсувтаъминот”нинг маълум қилишича, айни дамда авария оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.